28 Январ 2023 йил 242

Қарор мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон Жазони ижро этиш колониясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора -тадбирлар тўғрисида”ги Қарор мазмун-моҳияти ва унинг ички ишлар органларида қўлланилиши юзасидан фахрийлар иштирокида учрашув ўтказилди.


Учрашувда, колония шахсий таркиби, фахрийлар кенгаши аъзолари, иштирок этишди. Сўзга чиққанлар томонидан Қарорда ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш, хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб- ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш, содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик ҳолатлари ўз аксини топгани таъкидланди.

Бундан кейин ички ишлар органларининг ҳар бир ходими Кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий ҳисобланиши, ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони эканлиги иштирокчиларга тушунтирилди.

Text to speech