24 Январ 2023 йил 211

Қарор мазмун-моҳияти шахсий таркибга етказилди

Қарши туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, туман ИИБ ва кенг жамоатчилик вакиллари, Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги, диний идора ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирни туман ИИБ бошлиғи подполковник Нурали Авлаев очиб, ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ва қарорда келтирилган талаблар ҳақида сўз юритди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Шермуҳаммад Муслимов сўзга чиқиб, қарор талабига кўра, ИИВ тузилмасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилганини, ходимларнинг маънавий –маърифий  билимларини ошириш, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомала бўлиш, ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олиш борасида кодекс ишлаб чиқилганини билдирди.

Бундан ташқари ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратилиб, “E-nomzod” электрон ахборот тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриладиган бўлди.

  Тадбирда мавзу доирасида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича тушунтиришлар берилди.

Text to speech