4 Сентябр 2021 йил 319

Қамашининг олис тоғли ҳудудида янги таълим даргоҳи иш бошлади

 

Тумандаги Боғобод МФЙ, Қоронқул Тўри қишлоғи аҳолиси, айниқса ёшларининг узоқ йиллик орзулари ушалиб, 78 мактаб филиали қурилиб ўқитувчи ва ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Мустақиллик байрами кунлари фойдаланишга топширилган мактабнинг очилиш тадбирида (https://t.me/kamashi24/9195) туман ҳокими Ботир Тоғаев иштирок этиб, қишлоқ аҳлини байрам билан қутлади.

- Буюк инсонлар тоғу тошда туғилиб, шаҳри азмда улкан ўзгаришлар қилади, - деди Ботир Тоғаев. Ишончим комил, ушбу даргоҳда таълим олган ёшларимиз ҳам эзгу амалларга сабабчи бўлади.

Text to speech