21 Октябр 2022 йил 318

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!


Мустақил давлатчилигимизнинг ёрқин тимсоли, халқимизнинг бебаҳо маънавий мулки бўлган она тилимизни эъзозлаш, унинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёшларни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб ва устувор вазифа бўлиши лозим. Зеро, она тилига муҳаббат – бу Ватанга муҳаббатдир.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Она тили фан ойлиги” доирасидаги маънавий- маърифий тадбирлар, кўрик танловлар, билимдонлик беллашувлари қизғин давом этмоқда. Яқинда таълим масканида академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда Қарши давлат университети ўқитувчилари: филология фанлари номзоди доцент Шоҳида Каромова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Нилуфар Умаровалар иштирокида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни академик лицей директори подполковник М.Дўстёров кириш сўзи билан очди.
Давра суҳбати давомида давлат тили ҳақидаги қонуннинг мазмун-моҳияти, унинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти, тил ва адабиёт соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тадбирда ўзбек тили ва унинг бой тарихига оид слайдлар, видеороликлар намойиш қилинди. Ўқувчилар томонидан ижро этилган она юртимиз, гўзал ва нафосатли тилимиз ҳақидаги шеърлар барчада яхши таассурот қолдирди.

Text to speech