3 Июл 2021 йил
609
ПУЛ ҲАМ, ФОЙДА ҲАМ ЙЎҚ
Шаҳрисабз шаҳар “Оқ сарой” МФЙда яшовчи У.Ш. қўшниси, ЯТТ Р.Б.нинг алдовига учганини кеч англади. Қўшнисининг савдо қилиш учун пул керак бўлаётгани ва оладиган фойдадан унга улуш беришни ваъда қилиб, 2020 йил 04 декабрь кунидан 2021 йил 20 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида, ундан жами 10.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. На пулдан, на фойдадан, на қўшнидан дарак бўлмагач, У.Ш. ички ишлар органларига ариза берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан қўзғатилди.