22 Январ 2021 йил 764

Психологик хизмат кўрсатиш ва полиграфдан фойдаланишни янада такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 31 декабрь кунидаги “Психологик хизмат кўрсатиш ва полиграфдан фойдаланишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 292-сонли бўйруғи ҳамда боошқарма раҳбарияти тошириғига асосан Психологик таъминлаш гуруҳи томонидан 2021 йил 21 январь куни шахсий таркибнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, соғлом фикр ва мослашувчанликни шакллантиришига кўмаклашиш, низоли вазиятнинг олдини олишда ёрдам бериш, руҳий тушкун ҳолатдан чиқиб кетишида ҳамда онгда ижобий хислатларни ривожлантириш мақсадидапсихологик тренинг машғулотлари  ўтказилди. Машғулотга Қарши Давлат Университетидан Феруза Ражабова ва Ҳусанов Аббослар иштирок этишди.

Машғулотда 20 нафар ёш ходим ва ходималарнинг иштироки таъминланди. Трениниг машғулотлари“Қалбдаги нохуш асоратлардан қутилиш машқи”, “Тарангликни юмшатувчи машқлар”, “Ҳаётга қувонч билан муомала қилишни ўрганиш машқи”, “Ижтимоий фойдали фаолиятга ҳалал берувчи тўсиқларни бартараф этиш машқлари” ҳамда “Ўзини ва бошқаларни англаш, тушуниш ва келишмовчиликларни бартараф этиш машқлари” каби мавзуларда ўтказилди.

Ўтказилган тренинг машғуларнинг асосий мақсади сифатида, шахсни психологик яъни  руҳий  жиҳатдан   эркинликка   чиқариш,  иштирокчиарда  табиий  эркинликни ҳис  этиши  ўз  гуруҳи  ва  ундан ташқарида ўзаро муносабатларда алоқа ўрната  олишни  шакллантириш га қаратиди.

Ўтказилган психологик тренинг машғулотлари давомида ходимларга яхши ишлаш, билимли, ўзига ишонган бўлиш ҳамманинг ҳам орзуси эканлиги, ақл бўлмаса кучдан фойда йўқлиги, ақл ва хотирани машқ орқали ривожлантириш мумкинлиги ҳамда улар ўтган хаётидаги қувончли ва муаммоли вазиятларни таҳлил қилиб, келажакда шахс сифатида мазмунли ва эркин яшаш тўғрисида ўз фикрига эга бўлишди.

Text to speech