16 Июн 2022 йил
638
Психологик тренинг
“Интизом ойлиги” доирасида ходимларининг кўтаринки руҳда хизмат вазифаларини олиб бориши учун вилоят ММИ вам КБТХ психологлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Деҳқонобод тумани ИИБ ходимлари билан психологик тренинг ташкил этилиб, улар билан очиқ суҳбатлар уюштирилди.
Ички ишлар органларида ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаш, руҳий ҳолатини назорат қилиб бориш, жамоада соғлом руҳий муҳитни шакллантиришга доир психодиагностик текширувлар ўтказилди.
Мутахассис-психологлар томонидан амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ходимларнинг руҳий ва жисмоний чиниқишининг ошишига хизмат қилмоқда.