"Профилактика куни" доирасида
Оила турмуш диорасидаги ҳуқуқбузарликларнинг
содир этилишини олдини олиш ва бу борадаги профилактика ишларни самарадорлигини
ошириш мақсадида Шаҳрисабз туман ИИБ ҲПБ томонидан 1 февралдан 29 февраль
кунига қадар "Турмуш"профилактика тадбири доирасида судларда
низолашиб келаётган, сурункали равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи
шахсларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, ушбу оилалардаги ижтимоий-маънавий,
тарбиявий муҳитни профилактика инспекторлари ва ХҚМБ катта инспектор ҳамда
маҳалла хотин-қизлар фаоллари, хоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси ва оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси билан ҳамкорликда чуқур ўрганиб чиқилиб,
уларга ҳуқуқий маслаҳатлар, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ва ишсизларни ишга
жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.