3 Феврал 2021 йил 579

Профилактик ҳисобда турган шахслар билан сайёр қабул ўтказилди

Қарши шаҳар ИИО ФМБ мажлислар залида Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник У.Яхшиев ва вилоят прокуратураси маъсул ходимлари томонидан илгари судланган профилактик ҳисобда турган 58 нафар жиноят қилишга мойил шахслар билан сайёр қабул ўтказилди.

Шунингдек, уларни оиласидаги муаммоларни бартараф қилиш юзасидан мутасадди ташкилот вакиллари томонидан ўрганилиб, профилактик ҳисобда турувчи шахсларнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари бўйича суҳбат ўтказилиб, расмий огоҳлантирилди.

Шунингдек улардан 5 нафарининг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Text to speech