Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси юзасидан вилоят ички ишлар бошқармасида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси юзасидан ИИВ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳудудий студиядан иштирок этишди.
Видеоселектор йиғилишида муҳтарам Президентимиз томонидан 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номлангани, бу борада бажарилиши лозим бўлган вазифалар мурожаатномада аниқ белгилаб берилгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари илгари сурган таклифларда мамлакатимизни янада ривожлантириш, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар аниқ белгилаб берилган.
Жойларда мурожаатномани кенг аҳоли оммасига етказиш ва бу борада ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъул ходимлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.