11 Апрел 2022 йил 522

Президент асари тақдимоти

 

ИИВ ЖИЭД тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон ЖИЭКда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китоби юзасидан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қарши давлат университети ўқитувчиси сиёсий фанлар номзоди Тохир Қурбонов колонияда жазо ўтаётган маҳкумларга Президентнинг ушбу китобида Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилганлиги юзасидан маҳкумларга кенг қамровли  тушунчалар бериб ўтди.

 “Маънавият ойлиги” доирасида кечган давра суҳбатида маҳкумларнинг саволларга малакали мутахасис томонидан батафсил жавоблар  берилди.

Text to speech