7 Май 2021 йил
537
Пластикдаги пуллар қаерга кетди
Миришкор тумани “Маданият” МФЙда яшовчи Қ.Ж. банк пластик картасида 202 000 сўм пулини ишлатмай юрганди. Боиси бирор кунга асқотар қабилида асраб юрган пули тўсатдан йўқолиб қолган. Ҳолат юзасидан Қ.Ж. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилгач, олиб борилган суриштирувлар натижасида 2021 йил 01 февраль куни унинг пул маблағини таниши, Миришкор тумани “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Х.М. ечиб олганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.