15 Ноябр 2021 йил
564
Пиротехника савдосига чек қўйилди
йил 06 ноябрь куни соат 05:30ларда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан, Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қарши шаҳрида жойлашган "Чебурек" чойхонаси олдида фуқаро Н.А ноқонуний равишда пиротехника воситалари сотаётган вақтида тухтатиб қолинди.
Шундан сўнг фуқаро Н.А.га тегишли пиротехника воситалари бошқарма маъмурий биносига олиб келиниб, холислар иштирокида тўлиқ кўздан кечирилганида умумий қиймати 8.400.000 сўмлик 42 блокдан иборат "Британик" ва “Трения" ёзувли ноқонуний пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинчалик сақловга олинди.