23 Декабр 2021 йил
545
Пиротехника буюмларини сотаётган фуқаро қўлга олинди
2021 йил 22 декабрь куни, Қашқадарё вилоят ИИБ ва Миллий гвардия Нишон тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда вилоят миқёсида пиротехника буюмларининг ноқонуний айланишини олдини олиш бўйича ўтказилган профилактик тадбир давомида, 2005 йилда туғилган, Қарши шаҳарда яшовчи, вояга етмаган Ҳ.Ф маҳалла ҳудудида, қиймати 180 минг сўмлик 18 қути пиротехника буюмларини сотаётганлиги ҳолати аниқланиб, пиротехника буюмлари тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди. Ҳамкорликда тадбирлар давом этмоқда.