11 Ноябр 2021 йил 496

Пиротехника савдоси "пишмади"

Вилоят ҳудудида ўтказилаётган "Пиротехника" махсус профилактик тадбири давомида 2021 йил 05 ноябрь куни Қарши шаҳрида тунги соат тахминан 23:20ларда пиротехника воситасидан фойдаланиб, кушниларини эътирозига сабабчи бўлган Қарши шаҳар Чармгар МФЙда яшовчи У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди, ҳамда шу куни Қарши шаҳрида Қарши шаҳар Арабхона МФЙда яшовчи З.Н яшаш уйида Пиротехника воситаларини сотаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштириб олинди.

Тадбир давомида Косон тумани Нартибаланд МФЙда яшовчи С.Қ тунги вақтда чўнтагида  протехника воситалари  олиб юрганлиги аниқланиб фуқарога нисбатан Пиротехника воситаларини сақлаб фойдаланиб юрганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  1851-моддаси   асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Text to speech