22 Сентябр 2022 йил 344

“Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”


Шаҳрисабз туман “Янгиобод” ва “Полмон” МФЙларда “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан “Ахборот манипуляцияси: мақсад ва оқибат” ва “Бахтли аёл- барқарор жамият пойдевори” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Унда туман тарғибот гуруҳи, Оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда муҳтарам Президентимизнинг қатор фармонларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун олиб борилаётган ишлар, берилаётган имтиёзлар, тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ҳақида маълумот берилди. Йиғилишда сўз олганлар томонидан аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, экстремизм, оммавий маданият каби маънавий таҳдидларни олдини олиш, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш, шукроналик туйғусини ёшлар онгига сингдириш, “Инсон қадри учун” тамойилининг туб моҳиятини англаш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.
Хотин-қизларнинг мавзу ва бошқа маиший йўналишлардаги муаммолари тингланиб, саволларига жавоблар қайтарилди.

Text to speech