10 Июл 2021 йил
585
Ўзганинг мулки бошқага буюрмас
2021 йил 07 июль куни Шахрисабз тумани Тошбулоқ МФЙда яшовчи А.А Қамаши тумани Манғит МФЙда жойлашган “Дониёрбек Мехрож ўғли” хусусий корхонасига қарашли ошхона олдида турган Қамаши тумани Ўзбекистон МФЙда яшовчи Б.М.га тегишли бўлган Дамас русумли 70 А 046 QA давлат рақамли транспорт воситасини калитини ўзида қолдирилганидан фойдаланиб, автомашинани бошқариб олиб қочиб кетиб, Қамаши тумани Манғит МФЙ ҳудудида бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.А.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 267-м. 1-қ билан жиноят иши қўзғатилган.