3 Март 2022 йил 515

“Ўзбекистон аёллари бирлашайлик” шиори остида республика форуми бўлиб ўтди

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш улар учун муносиб турмуш шароитлари яратиш янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган куникеча Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам давлатимиз раҳбари хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди бугун опа-сингилларимиз ҳар соҳада фаол жумадан Ички ишлар тизимида ҳам “Ўзбекистон аёллари бирлашайлик” шиори остида ўтказилган биринчи Республика форуми бўлиб ўтди.

Ички ишлар органларида ҳам кўплаб хотин-қизлар юрт тинчлиги осойишталигини таъминлаш, қонунчиликни мустаҳкамлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар бугун уларни Ички ишлар тизимининг барча бўғинларида учратиш мумкин вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида оила турмуш муносабатлари доирасида содир етилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммоларни самарали ҳал қилишда ҳам аёлларнинг ўз ўрни бор. Форумда хизмат давомида кўплаб мураккаб ва мушкул муаммоларни ўз жасорати латофати меҳр-муруввати оқилалиги билан ҳал этиб келаётган опа-сингилларимиз фаолияти алоҳида эътироф этилди. Махсус тайёрланган филм намойиш этилди, бўлиб ўтган тадбирда гўзаллик саҳобаларнинг қўлга киритаётган ютуқлари тилга олиниб уларга тантанали равишда совғалар топширилди.

Тадбир бадиий қисимга уланиб ватанни аёлни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради шундан сўнг иштирокчилар Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма театрида ҳам бўлишди, бу ерда улар учун спектакл намойиш қилинди. Заковат интеллектуал уйини, энг яхши китобхон ходима, фидоий аёл танлов ва спорт мусобақалари ташкил етилди. Жанговар тайёргарлик йўналишдаги беллашувларда тизим вакиллари ўз маҳоратларини синовдан ўтказишда ҳар бир йўналишда ғолиблар муносиб тақдирландилар

Text to speech