18 Март 2021 йил 595

''Ота-она назорати''энг мухим омил!

Оилада фарзанд дунёга келиши ота-она учун мислсиз қувонч. Кейинги вазифа фарзандининг ҳеч кимдан кам бўлмай камолга етиши йўлидаги масъуллигидир. Болам ўқисин, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топиб жамиятга фойдаси тегсин, деган ота-она болани мунтазам назорат қилиши лозим. Бу масъулиятни англаган ота-оналар болалари назоратида собитқадам бўлади. Аммо баъзи ота-оналар болалар назоратини ўз ҳолига ташлаб қўймоқда. Натижада бола бозорларда ва турли масумий ишларда ишлаб ўқишни ташлаб қўймоқда.
Ана шу тоифадаги болалар Яккабоғ туман Деҳқон озиқ-овқат бозорида аниқланди. Арава сураётган болалар шароити ўрганилиб, ота-оналари огоҳлантирилиб, болалар мактабга қайтарилди.

Text to speech