Осойишталик барқарорлиги таъминланмоқда
Кечки хизмат олди йўриқномадан сўнг бириктирилган ҳудудларда пиёда ва автопатрулда хизматга чиққан тўрт юз эликка яқин пост ва патруллик йўналишда хизмат олиб борган гуруҳларда ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда маҳалла жамоатчилик вакиллари, бошқарма патруль пост хизмати батальони, профилактика, йўл-патруль ва кинология хизмати ходимлари белгиланган йўналишлар бўйича хизматга киришдилар.
Вилоят маркази - Қарши шаҳрининг аҳоли гавжум бўладиган йирик супермаркетлар, кўп қаватли уйлар, чойхона, кафе бар, ресторан ва тунги клублар, атрофида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хотиржамлиги, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида шаҳар-туман навбатчилик қисмлари билан алоқа боғлаган ҳолда хизмат олиб боришди.
Тунги автопатруль ва пиёда патрул йўналишларида хизмат олиб борган ички ишлар органлари ходимлари шаҳар аҳолисининг осойишталигини таъминлаш мақсадида заруррат туфайли уйдан чиққан фуқароларнинг юмушларини бартараф этиш, амалий ёрдам бериш ва карантин қоидаларига амал қилмай юрган фуқаролар огоҳлантирилиб, тиббий ниқоблар тарқатилди.