10 Июн 2024 йил 659

Оқсарой мажмуасига саёҳат

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов ўзига бириктирилган Қарши шаҳар “Араловул” маҳалласидаги уюшмаган ёшларнинг орзулари, касб-ҳунарга қизиқишлари борасида тез-тез мулоқотлар ўтказиб келмоқда. Жумладан, ёшларнинг мамлакатимиз тарихи ва жаҳон саҳнида муҳим аҳамият касб этувчи соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳақидаги маънавий билимларини бойитиш мақсадида “Араловул”ликлар Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуаси тарихий марказига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат давомида ёшлар тарихий марказдаги аждодларимиз закоси билан яратилган осори атиқалар ва тарихий бинолар Амир Темур номли давлат музейида бўлиб, бир олам таассурот олиб, билимларини бойитишди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech