27 Август 2021 йил
591
Орини пулга алмашган бека
Қонунда ҳам, қуронда ҳам фоҳишалик қораланади. Лекин айрим шахслар арзимаган пул эвазига ўз уйидан фоҳишаларга жой бериб, қонунда жавобгар бўлгани етмагандек, эл аро юзи шувит бўлмоқда. Жумладан, Косон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида яна бир қўшмачининг кирдикорлари фош этилди.
Туманнинг “Нартибаланд” МФЙда яшовчи уй бекаси Д.Ф. “Тинчлик” МФЙда яшовчи Х. М. ва С.Х.ларнинг жинсий алоқа қилиши учун 100.000 минг сўм эвазига яшаш уйида шароит яратиб берган.
Косон туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.