12 Декабр 2022 йил 259

Омонатга хиёнат

Йиғиб қўйган сармоясига бирор қишлоқ хўжалик маҳсулоти сотиб олиб фойда кўриш илинжида Қарши шаҳридаги деҳқон бозорига келган Касби туманида яшовчи Қ.Б. маҳалладоши Д.Х. учратиб қолади. Қ.Б.нинг ёнида олиб юрган 160 миллион сўм пулларини кўриб, Д.Х. унга ҳозир сабзи олиб, музлатгичда сақлаб баҳорга сотилса, катта фойда қолишига ишонтиради. Алалхусус, 160 миллион сўм пулларни қўлга киритиган Д.Х. шу кетишда қорасини кўрсатмайди. Охири тоқати тоқ бўлган сармоядор бу ҳақда ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилди.

Ҳозирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Қ.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech