23 Июл 2021 йил 3379

“Олтин эмас, дуо оламан”

 

Халқимизда олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасми деган нақл бор. Аслида мақол ижобий маънода айтилганини кўпчилик яхши билади. Аммо айрим нафсига қўл шахслар учун бу нақлнинг аҳамияти йўқ. Жумладан, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи Н.Ю. ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 18 июнь куни Шаҳрисабз тумани “Қўшқанот” МФЙда яшовчи уй бекаси Н.С. яшаш уйига чақириб, “бошингизда оғриқ бор, яшаш уйингизни эшиги тагида дуо сепилган, сиз дуони етти маротаба босгансиз, менга тилла тақинчоқларингизни беринг, дуони йўқотиб, нарсаларингизни қайтараман” деб алдаб, жами 10.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларини олган. Орадан шунча вақт ўтса-да тилла тақинчоқларини қайтармагач, Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Text to speech