Оила сақлаб қолинди
"Оила тинчлиги - жамият фаровонлиги асоси" шиори асосида Миришкор туманида нотинч, доимий жанжалкаш, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш мақсадида туман ИИБ ХҚМБ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва мутасадди МФЙлар ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Янги Миришкор МФЙда яшовчи аёл З.Х.нинг туман ИИБга қилган мурожаати, яьни турмуш ўртоғи Н.У. билан анча вақтдан буён ишончсизлик, моддий етишмовчилик сабаб давом этиб келаётган жанжали муҳокама этилиб, бу оилага Миришкор туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори катта лейтенант М.Чориеватомонидан ҳимоя ордери берилди.
Мутасадди идоралардан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ёшларга оилани асраб- авайлашлари юзасидан тушунчалар берилиб, оилани ажралиб кетишдан ҳамда фарзандларининг тирик етим бўлиб қолишининг олди олинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.