Қоидабузар ҳайдовчиларга тегишли чора кўрилди
Йўлларда ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида қўпол ва бошқа турдаги қоидабузарликларни олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига оғишмай риоя етишини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Тадбир доирасида қоидабузарларга тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, автомашина давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан йечиб ҳаркатланиш ҳолатлари, қарздорлиги мавжуд ва ҳужжациз автомашина бошқарган ҳайдовчилар, автомашинани маст ҳолда бошқариш, юк ташиш қоидаларига амал қилмаслик ҳолати, транспорт воситаси салонида бита таёқ олиб юрган ва ўзбошимчалик билан овоз чиқарувчи мослама (серена) ўрнатиб олган ҳайдовчилар ҳамда тегишли рухсатномасиз автомашина ойналарини тусини ўзгартириб, ноқонуний ҳаракатланиб келаётган
ҳайдовчилар аниқланиб, қонуний тартибда жарима майдонига қўйилмоқда.
Бундан ташқари, рейд давомида ҳайдовчиларга шошқалоқлик қилмаслик, баъзан йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига ва ён атрофдаги ҳайдовчиларга ҳурматда бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилиши тушунтирилмоқда.
Рейд тадбирлари давом етмоқда