5 Июн 2020 йил
725
Оғуфуришлар қўлга олинмоқда
2020 йил 04 июнь куни ўтказилаётган “ҚОРАДОРИ-2020” тадбири доирасида Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан 24.06.1978 йил Китоб туманида туғилган “Искана” МФЙ Искана қишлоғида яшовчи А.У.нинг яшаш уйи ҳовлиси кўздан кечирилганда, уйининг ҳовлисидаги оғилхона ёнидаги махсус девор билан уралган жойда 10 туп 25 см.дан 35 см.гача узунликда бўлган марихуана гиёхвандлик воситаси ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Ҳозирги вақтда, У.А.га нисбатан Китоб тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.