12 Май 2020 йил
834
Ўғри қишлоқдоши бўлиб чиқди
Муборак туман ИИБга 2020 йил 07-май куни тушган ҳабарга кўра, 2020 йил 01-май кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Муборак туман Хитой қишлоғи Обод турмуш МФЙда яшовчи А.А. таниши Муборак туман Хитой қишлоғи Янгиобод МФЙда яшовчи Х.Ф. билан ўзаро тил бириктириб, Муборак туман Хитой қишлоғи Обод турмуш МФЙда яшовчи Х.Р.нинг яшаш уйининг омборхонасида бўлган 1 дона бозор баҳоси 400.000 сўмлик балгаркаси, 1 дона бозор баҳоси 800.000 сўмлик “ресанта” русумли пайвандлаш аппаратини ва 1 дона бозор баҳоси 950.000 сўмлик сув насосини ўғирлаб кетган. ТИИБ ТБ томонидан А.А. ва Ф.Х.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 169-м 2-қ “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.