13 Июн 2022 йил
691
Ўғри бегона эмас экан
Кунда ёки кунора уй жиҳозларини кўздан кечиришни канда қилмайдиган Қарши шаҳрида яшовчи И.Г. ташвишлар билан бўлиб, бир муддат бу одатини канда қилди. Натижада уч кундан сўнг тилло тақинчоқлари қўйган жойида йўқлигини билди.
Қарши шаҳар ИИОФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида ўғри шаҳарнинг “Нефтчи” МФЙда яшовчи И.Г. эканлигини аниқлашди.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.