3 Декабр 2021 йил 338

Нишонда сайёр қабул

 

Нишон туманида истиқомат қилувчи ёшларни бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида тез-тез 3-сектор раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар уюштирилмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров тумандаги 2-касб-ҳунар мактабида ёшлар билан Сайёр қабул ўтказди. Унда 25 нафар ёшлар иштирок этди. Ёшларнинг 13 нафаридан 15 та мурожаат тушди. Мурожаатларнинг 5 таси мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Тадбирда 4 нафар хотин-қизларга тикувчилик машинкаси, 1 нафарига пайвандлаш аппарати берилди.

Маблағ ва вақт талаб этадиган 10 та мурожаатлар назоратга олиниб, ечимини топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Text to speech