11 Июл 2024 йил
460
Нишон тумани тиббиёт бирлашмасида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот учрашуви ўтказилди
Тарғибот
тадбирида тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган шифокор ва ҳамширалар ҳамда
маҳалладаги профилактика инспекторлари иштирок этдилар.
Тадбирда
аҳолининг интернет ва бошқа ижтимоий тармоқларда кенг авж олиб бораётган
кибержиноятлар қурбонига айланиб қолмасликларини олдини олишга қаратилган
тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиб, бу борадаги профилактик ишларда
ҳамкорлик масалаларини янада кучайтириш зарурлиги борасида ҳам аниқ вазифалар
белгилаб олинди.
Ҳозирда
бу каби тарғибот тадбирлари жойларда давом эттирилмоқда.