23 Декабр 2024 йил 543

Янги йил байрами арафасида Қарши шаҳрида ташкил этилган арча атрофида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ўрганишлар олиб борди

Вилоят ИИБ ва ФВБ бошлиқлари масъуллар ҳамроҳлигида Қарши шаҳридаги Мустақиллик кўчасида қад ростлаган арча атрофида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликдаги фаолияти ўрганилди. 

Тадбирга жалб этилган куч ва воситаларни тўғри жойлаштириш ва тинчликни сақлаш байрамни тинч осуда ўтказиш борасида масъулларга тегишли тавсия ва йўриқномалар берди.

Text to speech