27 Феврал 2024 йил 348

"Энг намунали пиёда" кўрик- танлови ўтказилди

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи катта инспектори лейтенант  Шахбоз Абдурахимов ИИВ Қашқадарё академик лицей ўқувчилари билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, жамоат транспортидан фойдаланиш қоидалари бўйича учрашув ўтказди. Тадбирда "Энг намунали пиёда" кўрик- танлови ўтказилди. Танловда 23-07-гуруҳ ва 23-02-гуруҳ ўқувчилари фаол иштирок этиб, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг "Ташаккурнома"си билан тақдирланди.

Якунда ўқувчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича видеоролик намойиш қилинди.

Text to speech