24 Январ 2024 йил 253

Энг яхши китобхон

ИИВ Қашқадарё академик лицейининг 1-курс ўқувчилари ўртасида  “Энг яхши китобхонтанлови бўлиб ўтди.

Уч шартдан иборат танловда ўқувчилар халқимизнинг буюк мутафаккирлари, жаҳон ва ўзбек адабиётининг таниқли намоёндалари ижоди ва фаолияти, адибларнинг асарлари ҳақида ва шоирларнинг шеърларини ифодали ёддан айтиб беришди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой  бўлган танловда ўқувчилар беназир қалам соҳибларининг тенгсиз ижоди бўйича билимларини намоён этишди.

Танловда билими ҳамда зукколиги билан  фахрли 1- ўринни 23-04 гуруҳ, 2-ўринни 23-06 гуруҳ ҳамда 3-ўринни 23-07 гуруҳ ўқувчилари қўлга киритди.

Ғолиб ўқувчилар лицей раҳбариятининг совғалари ваМақтов ёрлиғибилан тақдирланишди.

Text to speech