7 Июн 2021 йил 547

На машина, на пул бор

 

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга 2021 йил 10 май куни Қарши шаҳар “Зоғза” МФЙда яшовчи Р.Р. ариза билан мурожаат қилди. Унда шу йилнинг 21 апрель куни Қамаши тумани “Бобиртепа” МФЙда яшовчи П.Т. ва Косон тумани “Машъал” МФЙда яшовчи У.А.лар “сизга “Кобальт” русумли автомашина сотамиз” деб алдаб ундан 90.500.000 сўм миқдоридаги пулларини олгани ва на машинадан, на пулдан дарак бўлмагач, Р.Р. алданганини билиб, бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech