17 Январ 2025 йил
513
Муҳокама йиғилиши ўтказилди
Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма
бошлиғи ўринбосари, подполковник Р. Дўстматов ҳузурида Жамоат тартибини сақлаш
бошқармаси ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат
тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олини олиш, уларга
қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда фуқаролар гавжум
тўпланадиган жойлар, бозорлар, ҳамда маданий ва оммавий тадбирларда соҳа
ходимлари амалга оширган ишлар танқидий
таҳлил этилиб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Якунда кун тартибидаги масалалар
юзасидан керакли чора-тадбирлар белгиланди.