23 Декабр 2021 йил 354

Муаммолар ечилмоқда

 

Бугун Миришкор тумани “Помуқ” маданият марказида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Азиз Алланазаров 3-секторда яшовчи ёшлар ва фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Унда 33 нафар ёшлар ва фуқароларнинг иш ўрни ва бандлигини таъминлаш, кундалик турмушда учраётган маиший ва бошқа муаммолари тингланди.

Сайёр қабулда 27 та мурожаатнинг 13 таси ижобий ҳал этилди. Унда 3 нафар талабанинг контракт тўлови, ўзини ўзи банд қилиши учун 3та пайвандлаш аппарати, 4 та тикув машиналари ёшларга топширилди.

Маблағ ва вақт талаб этадиган 14 мурожаат эса назоратга олиниб, масъулларга ижро учун юборилди.

Text to speech