8 Июл 2021 йил
537
Мототранспорт ва велосипедчилар билан профилактик субат ўтказилмоқда.
Миришкор туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида мототранспорт ва велосипедчиларга алоҳида еътибор қаратилмоқда.
Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, велосипедчиларга тунги вақтларда нур қайтарувчи нимчаларда бўлишлари тушунтириб, велосипедларга еса нур қайтарувчи жиҳозлар тарқатилмоқда.
«Огоҳлантиришларга қарамасдан сутканинг қоронғи вақтларида ёритиш чироқларисиз, нур қайтарувчи воситалар билан жиҳозланмаган, шунингдек, маст ҳолда велосипед бошқарган фуқароларни аниқлаш тадбирлари ўтказилмоқда» дейди, ЙҲХБ ходими Латиф Ҳамидов.