22 Август 2022 йил 302

Молхона ёнига экилган гиёҳванд ўсимлик

“Қорадори-2022” махсус профилактик тадбири давомида Кўкдала туман ИИБ ходимлари яна бир шахснинг кирдикорларини фош этишди. Жумладан, туманнинг “Сувлиқ” маҳалласида яшовчи уй бекаси Б.З. ҳовлисида 11 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганини аниқлашди.

Ҳолат юзасидан Кўкдала туман ИИБ ҳузури ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech