5 Апрел 2022 йил 410

Мол сотиб олмоқчи бўлган фуқаро фирибгар тузоғига тушди

2021 йил 2 июнь куни таниши, Қарши шаҳар “Зоғза” МФЙда яшовчи Х.С. Касби тумани Қоратепа қишлоғида яшовчи Ю.О.нинг 2 бош қора молларини 20.000.000 сўмга савдолашади. Келишувга кўра, бошидан 7.000.000 сўм пулларни бериб, қолган 13.000.000 сўмини 2021 йил декабрь ойига қадар беришини айтиб, шу кунга қадар бермасдан келган. Бундан ташқари, Х.С. 2021 йил 03 июнь куни таниши Касби тумани Қоратепа қишлоғида яшовчи Ж.Жнинг ҳам 4 бош қора молларини 28.000.000 сўмга савдолашиб, бошидан 12.200.000 сўмини бериб, қолган 15.800.000 сўмини 2021 йил 04 сентябрга қадар беришини айтиб, пулларни шу кунга қадар бермасдан келаётганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech