16 Май 2024 йил 354

Миришкорда жорий ғалла ўрими мавсуми учун комбайнлар ва техникаларни кўрикдан ўтказиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Миришкорда жорий ғалла ўрими мавсуми учун комбайнлар ва техникаларни кўрикдан ўтказиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувохид Исмоилов, Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов, вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Узаков, вилоят прокурори ўринбосари Ўктам Юсупов ва Миллий Гвардиянинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Умид Азизов, кластер ва фермерлар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирок этишди.

Жорий йил 1101 та фермер хўжаликлари томонидан 59 минг 803 тонна дон ўриб олиш режа қилинган. Шунингдек, 20 та ғалла ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилиб, 40 та ўрим комбайн ҳайдовчиларига аванс пуллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Тадбир давомида комбайнлар ва техникаларни кўрикдан ўтказилди.

Text to speech