Меҳр-саховат тадбирларидан кўнгиллар шод
Юртимизда савоб ва эзгуликларига
ҳамоҳанг тарзда халқимизнинг қадимий ва эзгу анъаналаридан бири бўлган Рамазон
ҳайити байрамида халқимизнинг меҳр ва саховат кўрсатиш хислатлари янада
сайқаллашиб, яққол кўзга ташланмоқда.
Юртимизда тобора анъананга
айланиб бораётган бу каби хайр-саховат тадбирида ички ишлар органлари ходимлари
ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти ва
фахрийлар кенгаши аъзолари Қарши шаҳри ва Қарши туманида яшовчи ички ишлар
органлари фахрийлари, истеъфодаги майорлар Шероват Маҳмудов, Файзулло
Худойбердиев, Шоҳзамон Яратов ва истеъфодаги капитан Эгамберди Таиров, Файзулла
Бозоров ҳамда истеъфодаги сержант Юлья Салавянова хонадонига ташриф буюриб,
байрам билан қутлаб, бу оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Меҳр-саховат тадбирлари воҳанинг
шаҳар-туман ИИБлари томонидан давом эттирилмоқда.