11 Сентябр 2021 йил 333

“Мен–халқ посбониман” шиори остида ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақаси ташкил этилди

ИИВнинг Қашқадарё академик лицейида 2021 йил 11 сентябрь куни  вазирликнинг 2021  йил  6 сентябрдаги 2/3518 сонли  кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида қўйидаги ишлар амалга оширилди. 

Жумладан, ўқувчилар ўртасида “Мен–халқ посбониман” шиори остида ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақаси ташкил этилди. Унда гуруҳлардан саралаб олинган ўқувчилар иштирок этишиб, ўқувчилар ГП 5 газ ниқобини кийиш,  600 граммлик қўл гранатасини ўлоқтириш, 16 кг тошни кутариш, турникка тортилиш ва  600 граммлик қўл гранатасини ўлоқтириш бўйича жисмоний тайёргарликларини синашдилар. Мусобақа  якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech