23 Март 2022 йил 631

МЕҲР ВА МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ


Наврўз - умумхалқ муносабати билан ИИВ ва Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти узоқ йиллар юртимиз осойишталигини таъминлашда самарали хизмат қилган бир гуруҳ ички ишлар органлари фахрийларининг хонадонига ташриф буюришди. Яшариш ва янгиланиш айёми билан отахонларни самимий қутлашди ва байрам совғалари топширишди.
-Юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш, анъанага айланган, - дейди ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиги ўринбосари подполковник Ф.Базаров. – Жумладан, вилоят ИИБ фахрийлари истеъфодаги подполковник Норсоат Бозоров ва истеъфодаги старшина Амир Махмудовлар аша шундай эҳтиромдан мамнун бўлишди.
Фахрийлар кўрсатилаётган бундай меҳр-мурувват ва ғамхўрлик учун ИИВ ва вилоят ИИБ ҳамда Ғузор туман ИИБ раҳбариятига ўзларининг самимий миннатдорлигини билдиришди.

Text to speech