27 Сентябр 2021 йил 334

Меҳнат ярмаркасида ишга жойлаштирилди

     

Ғузор туман ИИБ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар томонидан қайта жиноят содир этмаслик, иш билан банд бўлишларини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган ташкилот вакиллари ўз йўналишларидаги мавжуд бўш иш ўринлари, яратилган имкониятлар ва бошқа масаллар бўйича пробация ҳисобида турган шахсларга тушунчалар беришди.

Меҳнат ярмаркасида Ғузор туман ИИО Пробация гуруҳи ҳамда бандлик маркази ходимлари ташаббуси билан 6 нафар шахсларга ҳунар ўрганишга йўлланма берилиб, 2 нафари ишга жойлаштирилди.

Text to speech