21 Декабр 2022 йил
523
Машина олишда ҳушёр бўлинг!
Шаҳрисабз тумани “Хитой” МФЙда яшовчи Ш.И. туманни “Тошбулоқ” МФЙда яшовчи Х.З.дан “Опел” русумли автомашинаси сотиб олган. Оғзаки келишувга кўра бош тўлов сифатида автомашинага 1.000 АҚШ доллари пул беради. Аммо орадан бир ой вақт ўтиб, автомашинанинг асл эгаси келиб, техникасини олиб кетади.
Ҳолат бўйича Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Шу ўринда фуқаролардан мол-мулк, автотранспорт воситлари ва бошқа молиявий келишувларни нотарила идора орқали амалга оширишларини сўраб қоламиз.