28 Март 2022 йил 391

Марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс қўлга олинди


2022 йил 24 март куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда ўзгалар ҳаётини заҳарлаш эвазига бойлик орттиришни кўзлаган шахснинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, Қарши шаҳар “Нахшаб” МФЙда яшовчи Д.Т. шаҳарнинг “Ғ.Ғулом” МФЙда 2 дона оқ рангли қоғоз бўлагига ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ва майдаланган ўсимлик моддасини фуқарога 250.000 сўмга сотган вақтида ушланди.
Оғуфурушдан олинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасининг оғирлиги 0,9 грамм тош босди. Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech