13 Август 2022 йил
653
Маънавий-маърифий тадбир
"Ватанпарварлик ойлиги" доирасида Қашқадарё вилояти ИИБда ички ишлар органлари ходимларининг маънавий – маърифий билимларини ошириш, маданий ҳордиқ чиқариши учун бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда бошқарма таркибий бўлимлари ва шаҳар-туман ИИБлари ходимлари вилоят мусиқали драма театрига ташриф буюришди. Унда театр жамоаси томонидан тайёрланган “Тўйдан олдин томоша” номли спектакль намойиш этилди.
Халқимизнинг азалий қадриятлари - тўй ва бошқа маросимлар, қайнона келин муносабатлари аччиқ кулгуга олинган ҳажвий образлардан иборат спектакль иштирокчилар томонидан завқ билан томоша қилинди.