14 Апрел 2022 йил
412
Маънавият ойлиги доирасида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги 79 сонли фармойиши асосида 2022 йил 02 апрель кунидан 02 май кунига қадар ички ишлар органларида "Маънавият ойлиги" ўтказиб келинмоқда.
Шу муносабат билан, Нишон тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиби ходимлари С.Насафий номидаги Қашқадарё вилояти Ахборот кутубхона марказига ташриф буюриб китобхонлик тадбири ўтказилди.
"Маънавият ойлиги" доирасида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар шахсий таркибни маънавий озуқа олишига хизмат қилиши билан бирга, оилавий мухитга ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.