11 Май 2022 йил 486

МАКТАБЛАРДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР


Бугунги кунда Шаҳрисабз шаҳрида 35517 нафар вояга етмаганлар истиқомат қилмоқда. Шундан 23487 нафар ўқувчилар 25 та умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётир. Ушбу таълим муассасалари ўқувчи ёшлари ўртасида Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҲПБ ВЕБИГ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат хафвсизлигини таъминлаш учун умумий ва якка тартибдаги профилактик тадбирларни амалга ошириб келишмоқда. Жумладан, 2022 йил 7 май куни Шаҳрисабз шаҳар ХТБга қарашли 1-сонли ва 14-сонли умумий ўрта таълим мактабларида «Давомат» ва «Тиғ» профилактик тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида таълим муассасаларининг 9-11 синф ўқувчилари дарс машғулотларига қатнашиш жараёнлари ўрганилиб, сабабли ва сабабсиз мактабга келмаган ўқувчилар сабаблари ўрганилди. Ўқувчиларга таълим муассасаси ҳудудида уяли алоқа телефонларидан фойдаланиш тартиблари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тегишли тартибда бир қатор ўқувчиларнинг смартфонларида тақиқланган материаллар, порнографик мазмунга ўхшаш фото ва видео лавҳалар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилди.

Text to speech